АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистондан олиб кириладиган товарларга 25 фоизлик қўшимча бож жорий қилиш тўғрисида фармон имзолади.
Расмий баёнотга кўра, бу чора Ҳиндистоннинг Россия билан иқтисодий алоқалари, хусусан, нефть савдоси билан боғлиқ.
Янги божхона тартиблари 21 кундан сўнг кучга киради. Маълумотларга кўра, АҚШ 1 августдан бошлаб савдо дисбаланси ва Деҳлининг Москва билан ҳамкорлигини асос қилиб, 25 фоизлик божларни амалда қўллай бошлаган.
Вашингтоннинг бу қарори икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларида кескинлик келтириб чиқаргани айтилмоқда. Ҳиндистон ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.