АсосийЖамият

Латвияга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Ангренда 3 нафар фуқарони алдаган шахс дастлабки пулни олган пайтда ушланди.

'Латвияга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида фуқаро Б.Н. 3 нафар фуқарони ишга жойлаштириш баҳонасида алдаб, улардан жами 8 250 АҚШ доллари талаб қилган.

У ўзининг "танишлари" орқали Латвияга ишчи виза олиб бераман деб ваъда берган ва олдиндан 2 100 долларни олган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар