АсосийДунё

Скандинавия давлатлари Украинага 420 млн евролик қурол етказиб беради

Швеция, Норвегия ва Дания бу маблағни НАТО ташаббуси доирасида ажратади.

'Скандинавия давлатлари Украинага 420 млн евролик қурол етказиб беради'ning rasmi

Норвегия ҳукумати берган маълумотга кўра, НАТО ташаббуси доирасида Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган қурол етказиб бериш учун Скандинавия давлатлари — Швеция, Норвегия ва Дания — жами 420 миллион евро ажратади.

“Ассоcиатед Press” ёзишича, НАТО эндиликда Украинага ҳар ой йирик қурол партияларини мунтазам етказиб беришни мувофиқлаштирмоқда. Июль ойида шундай икки таъминот пакети етиб бориши кутилмоқда.

Киэл Жаҳон иқтисодиёти институти ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг кенг кўламли тажовузи бошланганидан буён Европа давлатлари Украинага 72 миллиард евро, АҚШ эса 65 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатган.

    Бошқа янгиликлар