АсосийДунё

Энергия нархи тушса, Путин тўхтайди – Трамп

Айни пайтда “Brent” нефтининг бир баррель нархи 68 доллар атрофида.

'Энергия нархи тушса, Путин тўхтайди – Трамп'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Россия раҳбари Владимир Путин Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни нефть нархи пасайганда тўхтатишга мажбур бўлади.

“Агар энергия нархлари етарлича тушса, Путин одам ўлдиришни бас қилади. Нефть яна 10 долларга арзонлашса, у бошқа йўл танлай олмайди – Россия иқтисодиёти даҳшатли аҳволда”, – дейди Трамп CNBC эфирида.

Маълумот учун, сўнгги ҳафтада нефть нархи 7 фоиздан кўпроққа тушди. Бунга ОПЕК+ давлатларининг қазиб олиш ҳажмини оширгани ҳамда АҚШ ва Хитойдаги иқтисодий пасайиш сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда Brent нефтининг бир баррель нархи 68 доллар атрофида. Бу 2021 йилдан бери энг паст кўрсаткичлардан биридир.

    Бошқа янгиликлар