АсосийЖамият

Руҳий касалликлар шифохонасига Омбудсман аралашгач 1,67 млрд сўм ажратилди

Омбудсман тавсиясидан сўнг Республика кузатув кучайтирилган шифохонасидаги шароитларни яхшилаш учун давлат бюджетидан катта маблағ ажратилди.

'Руҳий касалликлар шифохонасига Омбудсман аралашгач 1,67 млрд сўм ажратилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан 2024 йилда Тошкентдаги Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ўтказилган мониторинг давомида қатор камчиликлар аниқланган эди.

Шундан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлигига расмий тақдимнома киритилиб, муассасадаги ҳолатни яхшилаш чораларини кўриш сўралди.

Вазирлик тақдимномага жавобан шифохона учун махсус назорат режаси ишлаб чиқди ҳамда камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этишни ваъда қилди.

Шу билан бирга, шифохона эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан 1 миллиард 670 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Яқинда Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги вакили томонидан шифохонага қайта мониторинг ўтказилди.

Унда айрим камчиликлар бартараф этилгани, лекин баъзиларининг устида ишлаш давом этаётгани қайд этилди. Омбудсман офиси мониторинг натижаларини доимий назоратда ушлаб туришини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда Spark ёнгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:04

    Пойтахтда Spark ёнгани айтилди

    Воқеа Тошкент шаҳрининг Миробод туманида содир бўлган. Жабрланганлар йўқ.

    'Ўзбекистонда ота рекорд даражада алимент тўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    Ўзбекистонда ота рекорд даражада алимент тўлади

    Нукус шаҳрида эркак 1 нафар фарзанди 2,2 млрд сўм алимент пулини тўлиқ миқдорда олдиндан тўлаб берди.

    'Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор 41 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:56

    Ўқитувчиларни “ремонт”га мажбурлаган директор 41 млн сўм жаримага тортилди

    Андижоннинг Марҳамат туманида ўқитувчиларни таъмирлаш ишларига жалб қилган мактаб директори лавозимидан озод этилди.

    'Тошкентда ЙТҲ оқибатида 19 ёшли skuter йўловчиси ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 04.08.2025 17:57

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида 19 ёшли skuter йўловчиси ҳалок бўлди

    Ҳодиса 2 август куни соат 19:00 лар атрофида Янгиҳаёт туманида содир бўлган.

    'Мирзиёев Туркманистонга нега кетди?'ning rasmi

    Жамият 04.08.2025 15:45

    Мирзиёев Туркманистонга нега кетди?

    Туркманистонда Шавкат Мирзиёев БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этади.

    'Яман соҳилларида муҳожирлар фожиаси: камида 68 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 04.08.2025 10:29