АсосийДунё

Қуролсизланиш фақат мустақил Фаластин давлати ташкил топгач амалга ошади — ҲАМАС

Ғазо секторида давом этаётган қуролли можаро фонида ҲАМАС ҳаракати ўз баёнотида қуролларини топширишга тайёр эмаслигини маълум қилди.

'Қуролсизланиш фақат мустақил Фаластин давлати ташкил топгач амалга ошади — ҲАМАС'ning rasmi

Ҳаракатнинг таъкидлашича, фақат мустақил ва суверен Фаластин давлати ташкил топган тақдирдагина қуролсизланишга розилик берилади.

Бу баёнот Исроил томонидан илгари сурилган асосий талаб – Ҳамаснинг қуролсизланишига очиқ жавоб сифатида баҳоланмоқда. Сўнгги ҳафталарда Қатар ва Миср воситачилигида олиб борилган билвосита музокаралар натижасиз якунланган эди. Музокаралар 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганлар бўйича келишувга эришишни мақсад қилган эди.

Франсия ва Саудия Арабистони томонидан илгари сурилган икки давлатли ечим ташаббуси Қатар ва Миср томонидан қўллаб-қувватланди. Ушбу ташаббусга кўра, Ҳамас қуролларини Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган Фаластин Мухториятига топшириши керак. Аммо Ҳамас бу талабни рад этди. Ҳаракат баёнотида шундай дейилади:

Қуролли қаршилик – бу бизнинг табиий ҳуқуқимиз. Бу ҳуқуқдан фақат тўлиқ мустақил ва пойтахти Қуддус бўлган Фаластин давлати ташкил топгач воз кечиш мумкин.”

Ҳамас 2007 йилдан бери Ғазо устидан сиёсий ва ҳарбий назоратни сақлаб келмоқда, бироқ 2023 йил 7 октябрида содир этилган ҳужумдан кейин Исроил томонидан бошланган кенг кўламли уруш натижасида ҳаракат жиддий йўқотишларга учради.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху аввалроқ берган баёнотида Фаластин давлатининг ташкил топишини рад этган ва бундай давлат Исроил хавфсизлигига таҳдид солишини таъкидлаган эди. Нетаняху, шунингдек, Бирлашган Қироллик ва Канада каби мамлакатларнинг Фаластин давлатини тан олиш режасини кескин танқид қилиб, бу қарорни Ҳамасга мукофот сифатида баҳолаган.

7 октябрь воқеаларидан сўнг бошланган уруш натижасида ҳозирга қадар 60 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Ғазо инфраструктурасининг катта қисми вайрон бўлган, миллионлаб аҳоли эса инсонпарварлик инқирозига юз тутган.

Сўнгги музокараларнинг муваффақияциз якунланиши томонлар ўртасидаги чуқур келишмовчиликлар, хусусан, Исроил ҳарбий кучларининг Ғазодан қайтарилиши ва хавфсизлик назорати каби масалалар ҳал этилмай қолаётганини кўрсатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 22:13

    Вьетнамдаги даҳшатли сув тошқинида 90 киши ҳалок бўлди

    12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.