АсосийЖамият

“Салимбой” икки йиллик танаффусдан сўнг яна кўриниш берди

Видеонинг ижтимоий тармоқларда тез тарқалиши ортидан фойдаланувчилар орасида муҳокамалар авж олди.

'“Салимбой” икки йиллик танаффусдан сўнг яна кўриниш берди'ning rasmi

Қирғизистон расмийлари томонидан қидирувга берилган, ўзбекистонлик таниқли авторитет сифатида танилган халқ орасида эса “Салимбойвачча” номи билан машҳур Салим Абдувалиев — жорий йилнинг 27 июль куни Тошкентда жамоат жойида илк бор кўриниш берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода у собиқ банкир Муҳиддин Асомутдинов билан “Яккасарой” тўйхонасига кириб бораётгани акс этган.

Видеонинг ижтимоий тармоқларда тез тарқалиши ортидан фойдаланувчилар орасида муҳокамалар авж олди. Сабаби — 2025 йил 12 январда соғлиғи ёмонлашгани боис қамоқдан озод қилинган “Салимбойвачча” видеода соғлом ва фаол кўринмоқда. У айнан қандай тадбирда қатнашгани эса расман маълум қилинмаган.

Ўзи Салим Абдувалиев бундан икки йил олдин яъни 2023 йил 1 декабрь куни Тошкентда “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида ҳибсга олинган. Прокуратура унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси 2-қисми — қурол-яроғ ва портловчи моддаларни ноқонуний муомалага киритиш — билан жиноят иши очган. Суд Абдувалиевни айбдор деб топиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган, уни умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган эди.

Аммо у кассаллиги туфайли жорий йилнинг 12 январида Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан жазодан озод қилинди. Ушбу модда, оғир касаллик ёки психик ҳолат сабабли судланган шахс жазони ўтай олмаслиги ҳолатларини назарда тутади. Бироқ ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган видеода Абдувалиев соғлиғида жиддий муаммо бор шахсга ўхшамайди.

2024 йил август ойида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевга нисбатан жиноий иш қўзғатган. Бишкек шаҳар Октябрь туман суди уни сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган ва Абдувалиев давлатлараро ҳамда Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган.

Унинг жамоат жойида илк бор кўринишидан икки кун аввал, 24 июль куни, Қирғизистон ИИВ собиқ ходими Жалил Атамбаев ҳибсга олинган.

Такрорлаймиз бу орада Қирғизистон ҳукумати уни халқаро қидирувга берган, Бишкек суди эса уни сиртдан ҳибсга олишга рухсат берган. У билан алоқадорликда гумон қилинган қирғизистонлик собиқ ходим эса шу кунларда тергов остида.

    Бошқа янгиликлар