АсосийДунё

АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди

Шунингдек, Хитой томонидан Россияга 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулот ва технологиялар ҳам сотилганидан норози бўлгани билдирилган.

'АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди'ning rasmi

АҚШ Хитойни Россия нефти хариди учун юқори божлар жорий этилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

Қўшма Штатлар молия вазири Скотт Бесcентнинг айтишича, савдо музокаралари якунида у Хитой расмийларини Конгрессда кўриб чиқилаётган санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасига биноан Россия нефтини харид қилиш давом эттирилса, юқори бож тўловлари таҳдиди мавжудлиги ҳақида огоҳлантирган.

"Менимча, санкцияларга учраган Россия нефтини харид қилаётган ҳар қандай томон бунга тайёр бўлиши керак", — деди Бесcент матбуот анжуманида. 

Reuters'нинг ёзишича, Бесcент Хитой томонидан Россияга 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги икки мақсадли маҳсулот ва технологиялар ҳам сотилганидан норози бўлганини билдирган. "Мен Хитой расмийларига бу уларнинг Европадаги обрўсига жиддий зарар етказаётганини айтдим, чунки улар Европа чегарасидаги урушга ҳисса қўшмоқда", — деди Бесcент.

АҚШ молия вазирининг сўзларига кўра, хитойлик расмийлар бунга жавобан ХХР суверен давлат эканини ва нефт харидлари мамлакатнинг ички сиёсатига асосланишини билдирган. 

"Хитойликлар ўз суверенитетига жуда жиддий ёндашади. Биз унга тажовуз қилишни истамаймиз, шунинг учун улар 100 фоизлик бож тўлашга тайёр", — дея қўшимча қилди Бесcент.

Reuters маълумотларига кўра, Хитой Россия нефтининг энг йирик харидори бўлиб, кунига қарийб икки миллион баррел нефт сотиб олади. Кейинги ўринларда Ҳиндистон ва Туркия туради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Испанияда аҳолига ўлим расман тақиқландими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:56

    Испанияда аҳолига ўлим расман тақиқландими?

    Маҳаллий ҳокимият соғлом турмуш тарзини тавсия қилмоқда, бироқ ўлим ҳолатларида қандай чоралар кўрилиши ноаниқ.

    'АҚШнинг “F-35 Lightning II” русумли самолёти дала ҳудудига қулаб, ёниб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:36

    АҚШнинг “F-35 Lightning II” русумли самолёти дала ҳудудига қулаб, ёниб кетди

    “Fox 26” манбаларига кўра, қулаган самолёт АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари ёки Денгиз пиёда қўшинларига тегишли бўлган бўлиши мумкин.

    'Германия Украинани НАБУ бўйича қонунни кечиктирмасдан қабул қилишга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:55

    Германия Украинани НАБУ бўйича қонунни кечиктирмасдан қабул қилишга чақирди

    Берлин расмийлари коррупцияга қарши кураш юзасидан халқ ва халқаро ҳамкорларнинг танқидига Киевдан тезкор жавоб чиққанини олқишлади.

    'АҚШ 1 августдан Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар ва Россия билан савдо учун “жарима” жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:52

    АҚШ 1 августдан Ҳиндистонга 25 фоизлик божлар ва Россия билан савдо учун “жарима” жорий қилади

    Дональд Трамп Ҳиндистонни “божлар бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткичларга эга дўст” деб атади.

    'Туркияда ўртача умр кўриш давомийлиги неча йилга етгани айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:42

    Туркияда ўртача умр кўриш давомийлиги неча йилга етгани айтилди

    Мамлакатда аёллар эркакларга нисбатан ўртача 5 йилга кўпроқ умр кўради.

    'Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга YouTube'дан фойдаланиш тақиқланади'ning rasmi

    Дунё 30.07.2025 21:12

    Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга YouTube'дан фойдаланиш тақиқланади

    Вояга етмаганларнинг 37 фоизи YouTube платформасида “зарарли контент”га дуч келган.