АсосийЖамият

Самарқандда фожиа: Уйдаги учрашув жанжалга, жанжал эса аёл ўлимига олиб келди

Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

'Самарқандда фожиа: Уйдаги учрашув жанжалга, жанжал эса аёл ўлимига олиб келди'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида мудҳиш воқеа юз берди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, қўшиқчи аёлнинг турмуш ўртоғи фарзандларини кўриш мақсадида унинг уйига келган. Аммо учрашув давомида эр-хотин ўртасида тушунмовчилик келиб чиққан. Можаро жанжалга айланиб, фожиа билан якунланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эр аёлини қўллари билан бўғиб ўлдирган. Марҳума 33 ёшда бўлган, аёлнинг ўлимидан сўнг уч нафар фарзанд етим қолган.

“Опам бундай ўлимга лойиқ эмасди. Ўша куни мен ишда эдим. Тез ёрдам тизимида ишлайман. Соат тўртлар атрофида хотиним менга қўнғироқ қилиб, онам йиғлаётганини, опам билан нимадир бўлганини айтди. Онамга телефон қилганимда, куйов уни ўлдирганини билдим”, — дейди марҳуманинг укаси.

Воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, гумонланувчи қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмийлар яқин кунларда қўшимча маълумот берилишини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда сифатсиз дори сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:47

    Тошкентда сифатсиз дори сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушди

    Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда ноқонуний сигарет сотган фуқаро қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Тошкентда ноқонуний сигарет сотган фуқаро қўлга тушди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида бир қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:05

    Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида бир қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчи суд ҳукмига кўра, 5 йилга озодликдан ҳамда 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

    'Қорақалпоғистонда КамАЗ поездга урилди'ning rasmi

    Жамият 30.07.2025 20:13

    Қорақалпоғистонда КамАЗ поездга урилди

    Бунинг ортидан тепловоз рельсдан чиқиб кетган.

    'Сохта ҳужжатлар билан ўқишга 3-4-курсдан киритиш ваъда қилинмоқда(ми?)'ning rasmi

    Жамият 30.07.2025 19:20

    'Суд нега “Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбарига енгиллик берди?'ning rasmi

    Жамият 30.07.2025 15:20

    Суд нега “Тошшаҳартрансхизмат” собиқ раҳбарига енгиллик берди?

    Етказилган 2,4 миллиард сўм зарар тўлиқ қоплангани асосий сабаб сифатида кўрсатилди.