Келтирилишича, соат 16:40 ларда Самарқанд шаҳрининг Ал-Хоразмий кўчасида ҳаракатланиб келаётган Tracker-2 русумли автомобилда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:43 да етиб бориб, ёнғин соат 16:53 да ўчирилган.Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.