Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Туркиянинг Бодрум шаҳрида дам олаётган пайтида аҳволи кескин ёмонлашиб, шифохонага ётқизилди.
“Миллиёт” нашрининг ёзишича, у 24 июль куни денгизда чўмилаётганда нафаси қийинлашган ва деярли чўкиб кетган. Шу заҳоти соҳилга олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва тез ёрдам машинасида касалхонага етказилган.
Турк ОАВ хабарига Чеченистон расмийлари изоҳ бермаган. Шу куни Қодировнинг қизи А Инстаграмъда денгизда қуёш ботиши акс этган суратни жойлаган.
“Новая газета” манбаларига кўра, Қодиров сўнгги йилларда жиддий соғлиқ муаммоларига дуч келган. 2019 йилда унга ошқозон ости бези некрози ташхиси қўйилган, 2022 йилдан буён аҳволи ёмонлаша борган.
Нашр Россия ҳукумати Чеченистонда ҳокимият алмашиши бўйича сценарий ишлаб чиқаётганини, эҳтимолий ворис сифатида “Ахмат” қўшинлари қўмондони Апти Алаудинов тилга олинаётганини маълум қилган.