Унга кўра, сармоялар асосан кўчмас мулк ва инфратузилма лойиҳалари соҳасига — 2,93 миллиард доллар, телекоммуникация соҳаси ва ИТ технологиялари учун — 1,07 миллиард доллар киритилади.
Саудия Арабистонининг 100 дан ортиқ компаниялари иштирокида 47 та шартнома имзоланиши режалаштирилган.
Ал-Фолиҳ шунингдек, унинг Сурияга ташрифи валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон амри билан ташкил этилгани ва қиролликнинг Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини намойиш этишини таъкидлади.
Олдинроқ, Қатар Сурияга 7 миллиард доллар ва БАА 800 миллион доллар сармоя киритишини эълон қилган эди.