АсосийДунё

Кремль: Путин ва Зеленский учрашуви фақат жиддий тайёргарликдан кейин мумкин

Кремль Киевнинг август охиригача учрашув ўтказиш таклифига эҳтиёткорона муносабат билдирди.

'Кремль: Путин ва Зеленский учрашуви фақат жиддий тайёргарликдан кейин мумкин'ning rasmi

Россия матбуот котиби Дмитрий Песков Истанбулда ўтган сўнгги музокараларни изоҳлаб, икки давлат етакчилари учрашуви эҳтимоли фақат мазмунли музокаралардан кейин кўриб чиқилишини маълум қилди. Кремль Киевнинг август охиригача учрашув ўтказиш таклифига эҳтиёткорона муносабат билдирди.

Россия ва Украина Президентларининг олий даражадаги учрашуви фақат мазмунли ва пухта тайёрланган музокаралардан кейин амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 24 июль куни баёнот берди.

У Истанбулда кеча бўлиб ўтган музокараларнинг учинчи раундини шарҳлар экан, Россия бу галги учрашувдан катта натижалар кутмаганини, бироқ гуманитар масалаларни муҳокама қилиниши ва ишчи гуруҳлар яратиш ташаббусини ижобий баҳолаётганини таъкидлади.

Песковга кўра, Кремль конструктив ва мазмунли кун тартибини илгари сурмоқда, аммо Путин ва Зеленский учрашувини август охиригача ташкил этиш қийин бўлиши мумкин — бу жараён жиддий тайёргарликни талаб қилади.

Шунингдек, Песков Россия ҳарбийлари Украина билан чегарада хавфсизликни таъминлаш учун зарур чораларни кўраётганини, шунингдек, Украина ҳудудида гаровда қолаётган тинч аҳолининг тақдири борасида хавотирда эканини билдирди.

АҚШ билан муносабатларга тўхталар экан, у Вашингтон билан алоқаларни керак бўлса тезда тиклаш мумкинлигини айтди. Бироқ Путин-Трамп учрашуви бўйича ҳали аниқ режа йўқлигини маълум қилди.

Аввалроқ, Украина делегацияси раҳбари Рустам Умаров Истанбулдаги музокаралардан сўнг Киев Путинга август охиригача учрашув ўтказишни таклиф қилганини билдирганди. Шу билан бирга, The Times нашри Доналд Трамп сентабрда Хитойда Путин билан учрашиши мумкинлигини ёзган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.