АсосийДунё

Сурхондарёдаги давлат қўриқхонасига ўт кетди

5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

'Сурхондарёдаги давлат қўриқхонасига ўт кетди'ning rasmi

Бугун, 23 июль куни Сурхондарё вилоятида жойлашган давлат қўриқхонасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 15:52 да ФВБга 112 тизими орқали Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. ФВВга кўра, ёнғин ҳали бартафар қилинмаган. Ҳозирда ёнғин ўчирилмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

    Бошқа янгиликлар