АсосийЖамият

Тошкентдаги тунги клубда мижоз менежернинг кўзига оғир жароҳат етказди

Ҳозирда бемор шифокорлар назоратига олинган.

'Тошкентдаги тунги клубда мижоз менежернинг кўзига оғир жароҳат етказди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги тунги клублардан бирида мижоз менежер қизнинг юзига атайин “хлопушка” отгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 17 июль куни тахминан соат 02:00 да Яшнобод туманидаги тунги клубларнинг бирида содир бўлган. 1980 йилда туғилган А.Р. шу клубнинг ишчиси, 2000 йилда туғилган M.K.нинг юз қисмига пақилдоқ (хлопушка) отган. Оқибатда фуқаро кўз олмаси оғир даражали контузияси, юқори қовоқ, бурун юзаси ва пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда шилинган жароҳати ташхиси билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда бемор шифокорлар назоратига олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар