Япония парламенти юқори палатасидаги сайловларда ҳукмрон коалиция кўпчилик ўрнини бой берди. Бироқ, ултрамиллатчи “Сансейто” партияси катта ютуққа эришди. Партия муҳожирлар сиёсатини кескинлаштириш тарафдори.
Экспертларга кўра, хорижлик туристларнинг тартибсиз хатти-ҳаракатлари, айниқса, Airbnb орқали ижарага олинган уйларда яшаб, маҳаллий тартиб-қоидаларга риоя қилмаслиги фуқаролар норозилигига сабаб бўлмоқда.
“Сансейто” раҳбари Соҳей Камия: “Японияликлар ўз имкониятлари билан ривожланиши керак. Қоидага бўйсунадиганларга жой бор, лекин эътиборсизларга эмас,” — дейди.
Мутахассислар фикрича, мамлакатда иқтисодий тушкунлик, инфляция ва ташқи савдодаги хавотирлар фонида хорижликларга нисбатан салбий муносабат кучаймоқда.