АсосийЖамият

Ўзбекистонда тожикистонлик аёл фойдасига 58 миллион сўмдан ортиқ алимент ундирилди

Аёлга 58 млн 700 минг 631 сўм миқдоридаги алимент пули тўлиқ ундириб берилган.

'Ўзбекистонда тожикистонлик аёл фойдасига 58 миллион сўмдан ортиқ алимент ундирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани — Вояга етмаган фарзандлар ҳуқуқлари яна бир бор таъминланди. Бюронинг Учтепа туман бўлими томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, тожикистонлик ундирувчи аёл Б.Х. фойдасига қарздор фуқаро Д.А.дан 58 млн 700 минг 631 сўм миқдоридаги алимент пули тўлиқ ундириб берилди.

Суд қарорига кўра, 2021 йил 26 ноябрда Учтепа туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан Д.А.дан икки нафар вояга етмаган фарзандларини таъминлаш учун ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Аммо у турли баҳоналар билан ўз фарзандлари учун пул тўламай келган.

Айтиш жоизки, ундирувчи Б.Х. ўз юрти — Тожикистонда бўлган ҳолда, қарздор билан ҳар ойлик алимент пулларини келишилган тартибда ўтказишни келишиб олган. Бироқ оталик масъулиятини унутаётган фуқаро бундай келишувни бажармаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонликлар учун  IT қай даражада муҳим?'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:21

    Ўзбекистонликлар учун  IT қай даражада муҳим?

    Ўзбекистонда 97 фоиз аҳоли рақамли кўникмаларни муваффақият калити деб билади.

    'Сўнгги 6 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 18 млрд сўм мукофот тўланган'ning rasmi

    Жамият 20.07.2025 22:44

    Сўнгги 6 ойда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қарийб 18 млрд сўм мукофот тўланган

    Ушбу давр мобайнида ҳуқуқбузарликлар бўйича жами 54 401 та мурожаат келиб тушган.

    'Навоийни зарарли тутун қоплади'ning rasmi

    Жамият 20.07.2025 20:07

    Навоийни зарарли тутун қоплади

    Ҳодиса кеча содир бўлган. Вилоятни қоплаган зарарли тутун қаердан келганига ҳали ҳам аниқ жавоб берилмади.

    'Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди'ning rasmi

    Жамият 20.07.2025 18:41

    Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Парвозлар ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

    'Икки ҳудудда "свет"дан ўғринча фойдаланганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 20.07.2025 14:33

    Икки ҳудудда "свет"дан ўғринча фойдаланганлар қўлга тушди

    Ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 20.07.2025 14:24

    Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

    Тест синовлари икки сменада ўтказилади.