АсосийЖамият

Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат яширин гуруҳ фош этилди

Гуруҳ раҳбари Истанбулда махсус "ҳужра"да диний сабоқ олган ва шундан сўнг отасини "кофир" деб эълон қилган.

'Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат яширин гуруҳ фош этилди'ning rasmi

Наманган шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда халқаро террористик ташкилот – “Ислом Давлати Хуросон Вилояти” тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳнинг фаолияти фош этилди. Бу яширин "жамоат"ни ташкил қилган шахс ва унинг аъзолари террористик ғояларни тарғиб қилиб келгани аниқланган. Бу ҳақда ДХХнинг ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, гуруҳнинг 16 нафар аъзоси яшаган манзилларда тинтув ўтказилиб, 37 та мобил телефон, 51 дона ноширлиги кўрсатилмаган диний адабиёт, 40 та DVD диск, 4 та флеш-карта ҳамда бир нечта ноутбук ва планшетлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, ушбу гуруҳ аъзолари халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамоларидан ўрганган ҳолда "жиҳад" ва "шаҳидлик"ни тарғиб қилиб келган.

Шунингдек, гуруҳ етакчиси Телеграм мессенжерида 120 нафардан ортиқ аъзога эга виртуал каналлар очиб, у ерда экстремистик материаллар, “Ислом Давлати” атрибутлари ва радикал руҳдаги аудио-видео файлларни тарқатган. Улар ёшларни “шариат ҳукми” асосида жиҳодга ундаш ва мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ҳамда диний ислоҳотларга қарши норозилик руҳида тарбиялашни мақсад қилган.

Аниқланишича, гуруҳ раҳбари 2022 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳрида махсус "ҳужра"да диний сабоқ олган. Бу жараёндан сўнг унинг қарашлари кескин ўзгарган ва ҳатто отаси уни тўғри йўлга чақирмоқчи бўлганда, отасини ҳам "кофир" деб эълон қилган.

Ҳозирда гуруҳ ташкилотчиси ва 3 нафар фаол аъзоси устидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш қўзғатилган ва улар қамоққа олинган. Қолган аъзолар бўйича ҳам суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 20:23

    2027 йилдан бошлаб пенсия ва ғазначилик бўлимлари тугатилади

    Ўзбекистонда пенсия ва ғазначилик хизматлари рақамлаштирилаётгани боис қуйи бўғинлардаги ташкилотлар фаолияти босқичма-босқич тугатилади.

    'Вазирлик Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қарши чиқди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 17:53

    Вазирлик Мурод Назаровнинг дарахт кесишга мораторийни бекор қилиш ҳақидаги таклифига қарши чиқди

    Экология вазирлиги ҳуқуқни сақлаш органларини Мурод Назаровнинг дарахт кесишга ёндашувларини текшириш ва тўлиқ тафтиш ўтказишга чақирган.

    'Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 14:55

    Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди

    Самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган.

    'Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 14:49

    Тошкентда "авария" ҳолатидаги "дом"лар аниқланди

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимига сенатор сўрови юборилган.

    'Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 13:38

    Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган корхона қўлга тушди

    Корхонадан 102 литр ёғ ва 5,5 тонна чигит ашёвий далил сифатида олинган.

    'Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият 19.07.2025 12:41

    Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди

    Бу борада президентнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.