АҚШ ва Европа Россияга қарши босимни кучайтирар экан, НАТО бош котиби Марк Рутте Хитой, Ҳиндистон ва Бразилияни огоҳлантирди.
Унга кўра, бу давлатлар Россия билан савдо алоқаларини давом эттирар экан, АҚШнинг иккиламчи санкциялари билан тўқнаш келиш эҳтимоли бор.
“Мен ушбу уч давлатга мурожаат қиламан: бу ҳақида жиддий ўйлаб кўришингиз керак. Акс ҳолда, бу сизга жуда катта зарар етказиши мумкин,” — дейди Rette.
Ушбу баёнот Ғарбнинг стратегик иттифоқдошлари томонидан Россияга босимни глобал даражада кучайтириш ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.