15 июль куни кечки пайт Харков шаҳри Россия ҳарбийларининг навбатдаги ҳужумига учради. Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, шаҳарга атиги 20 дақиқа ичида камида 17 та портлаш содир бўлган.
Харков вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг сўзларига кўра, зарбалар “Шаҳед” туридаги ҳужумкор дронлар орқали амалга оширилган. Уларнинг аксарияти Киев туманида жойлашган фуқаролик саноат корхонасига қаратилган.
Ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиққан. Расмийларнинг дастлабки баёнотига кўра, ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Украинадаги мониторинг гуруҳлари маълумотига кўра, айни шу куни кечқурун Россия томонидан мамлакат бўйлаб ўнлаб дронлар ёрдамида ҳужумлар уюштирилган.