АсосийДунё

Ғарб менинг шартларимни қабул қилмагунча урушни давом эттираман — Путин

Путин Трамп билан муносабатларини қадрлашини, бироқ Россия манфаатлари ҳаммасидан устун эканлигини айтган.

'Ғарб менинг шартларимни қабул қилмагунча урушни давом эттираман — Путин'ning rasmi

Путин Ғарб унинг шартларини қабул қилмагунча урушни давом эттиради. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

"Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг таҳдидларига қарамай, Ғарб унинг тинчлик бўйича шартларига рози бўлмагунча урушни давом эттириш ниятида", дея хабар бермоқда агентлик Кремлга яқин манбаларига таяниб. 

Уларнинг айтишича, Россия қўшинлари олдинга силжиган сари Путиннинг Украинага нисбатан ҳудудий талаблари ҳам ортиши мумкин.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Путин Россия иқтисодиёти ва қуролли кучларини Ғарбнинг исталган қўшимча чораларига қарши тура олади, деб ҳисоблайди. Путин, шунингдек, АҚШ томонидан Россия нефтини харид қилувчиларга нисбатан жорий қилиниши мумкин бўлган бож ставкалари каби иқтисодий қийинчиликларга Россия дош бера олишига ишонади.

"Путиннинг фикрича, ҳеч ким, жумладан америкаликлар ҳам, у билан Украина бўйича тинчлик шартларини жиддий муҳокама қилмаган. Шунинг учун у ўз мақсадига эришмагунча урушни давом эттиради", — деди Reuters манбаларидан бири.

Унинг айтишича, Путин Трамп билан муносабатларни қадрлайди, бироқ Россия манфаатларини ҳаммасидан устун деб ҳисоблайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.