АсосийЖамият

Дудуқланган болаларни қўрқитиб “даволаган”  психолог устидан жиноят иши очилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

'Дудуқланган болаларни қўрқитиб “даволаган”  психолог устидан жиноят иши очилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ўзини дефектолог-психолог деб таништирган Д.Ж. дудуқланган болаларни сўкиниш ва қўрқитиш йўли билан даволашга урингани акс этганди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани 2024 йил охири ва 2025 йил январида текширув бошлаган эди.

Махсус тузилган ишчи гуруҳ — дефектолог ва логопедлар иштирокида — Д.Ж.нинг услуби илмий асосга эга эмаслиги, болалар саломатлиги ва тарбиясига зарар етказиши, педагогик меъёрларга зид эканини аниқлади.

Шу асосда прокуратурага сўров юборилиб, жиноят иши очилган.

Бироқ орадан вақт ўтиб, Д.Ж. фаолиятини яна давом эттиргани аниқланиб, 2025 йил 2 июнь куни Бош прокуратурага қайта сўров киритилди.

Натижада 25 июнь куни илгари чиқарилган “ишни тугатиш” қарори бекор қилиниб, ҳужжатлар терговга юборилди.

4 июлдан бошлаб Д.Ж. устидан жиноят иши қайта қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Болалар омбудсмани бу иш юзасидан кузатувни давом эттирмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар