АсосийДунё

Трамп Путинга урушни тўхтатиш учун 50 кун муҳлат берди

Акс ҳолда АҚШ 100 фоизлик бож ва янги қуроллар билан Россияга жавоб қайтаради.

'Трамп Путинга урушни тўхтатиш учун 50 кун муҳлат берди'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияни Украинадаги урушни 50 кун ичида тўхтатишга чақирди. Акс ҳолда, Москванинг қолган савдо ҳамкорларига ҳам 100 фоизлик иккиламчи божлар жорий қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

“Путин билан тўрт марта келишиб олгандек бўлдик, лекин ҳар сафар муроса бузилди,” деди Трумп НАТО бош котиби Марк Рутте билан учрашувда.

Трамп шунингдек, НАТО орқали Украинага замонавий қурол-яроғлар, жумладан, Patriot ҳаво мудофааси тизимлари юборилишини ҳам эълон қилди. Бу келишув “минглаб қуроллар”ни ўз ичига олади ва Трампнинг Украинага ёрдам борасидаги олдинги шикоятларига жавоб бўлиши кутилмоқда.

Бироқ Европа Иттифоқининг ташқи ишлар раҳбари Кажа Каллас 50 кунлик муҳлатни танқид қилиб, “ҳар куни бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлаётган бир пайтда бу жуда узоқ муддат,” деган.

 Россия шарқий Украинанинг икки қишлоғини эгаллаганини маълум қилди ва ҳаво ҳужумлари натижасида камида уч нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.