АсосийДунё

НАТО бош котиби Россия делегациясини танқид қилди

Унинг айтишича, Россия музокараларга “жиддий одамлар”ни эмас, тарихчи олиб келган.

'НАТО бош котиби Россия делегациясини танқид қилди'ning rasmi

НАТО бош котиби Марк Рютте бу йил Истанбулда бўлиб ўтган Украина-Россия музокаралари юзасидан Россия раҳбари Владимир Путинни танқид остига олди. Унинг айтишича, Россия музокараларга “жиддий одамлар”ни эмас, тарихчи олиб келган.

“Мен эслайман, қандай қилиб сиз [Доналд Трамп] Марко Рубио ва Стив Уиткофф билан бирга Истанбулдаги музокараларни ишга туширдингиз. Мен ўзим ҳам май ойида НАТО ишлари бўйича Туркияда эдим.

Биз ҳақиқатан ҳам украиналикларга босим ўтказдик ва улар жиддий делегация юборди. Аммо руслар қандайдир тарихчи билан келишди. У бизга 1250 йилдан бошлаб Россия тарихини тушунтира бошлади”, — дейди Рютте АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп билан ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг ушбу танқидий сўзлари Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединскийга қаратилгани айтилмоқда. Мединский музокараларда Россия делегациясига бошчилик қилган ва тарих фанлари доктори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида ҳам Рютте музокараларга Мединский эмас, Путиннинг ўзи келиши кераклигини таъкидлаган эди. “У бу ерда аллақачон икки марта бўлди. У бизга XII асрдан бошлаб Россия ва Украина тарихини айтиб бермоқчи бўлади”, — деган эди НАТО раҳбари.

Мединский эса бунга жавобан қисқа қилиб айтган: “XII асрда Украина йўқ эди.”

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.

    'Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 09:50

    Россия армиясида 13 мингга яқин марказий осиёлик борми?

    Украина томонига кўра, марказий осиёликлар асосан пиёда қўшин сифатида, энг хавфли йўналишларга юборилмоқда.

    'Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 08:42

    Ғазо инфратузилмаси бўйича музокара ўтказилди

    DP World ва Дональд Трамп билан боғлиқ “Тинчлик Кенгаши” вакиллари Ғазо секторида таъминот занжири ва инфратузилма лойиҳаларини бошқариш бўйича музокаралар ўтказди.

    'Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 07:03

    Афғонистонда уй-жой қурилишига оид янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда аҳоли уй қуришдан олдин маҳаллий масжид имомлари ва жамоат вакилларидан рухсат олиши белгиланган.

    'Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 06:19

    Япония сиёсатида катта ўзгариш юз берди

    Япония ҳукумати ўлимга олиб келувчи қуроллар экспортига қўйилган узоқ йиллик тақиқни бекор қилди.