АсосийЖамият

Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш сунъий интеллект ёрдамида кучайтирилади

Наркотиклар зарари ҳақида кеча-ю кундуз маълумот бериладиган салл-марказ очилади.

'Ўзбекистонда наркотикларга қарши кураш сунъий интеллект ёрдамида кучайтирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда наркотиклар ва психотроп моддалар айланмасига қарши курашни кучайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов 8 июль, сешанба куни Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилиш якунлари бўйича "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

"Бунга қарши курашилаётган, зарарли воситалар ва лабораториялар йўқ қилинаётган бўлса-да, муаммо тўла бартараф бўлмаган. Шу боис видеокузатув камералари ва сунъий интеллектни қўллаб, гиёҳвандлик моддалари тарқалишини аниқлаш, манбасини таг-томири билан йўқ қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди", — дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

ИИВ раҳбари қайд этишича, наркотиклар ва психотроп моддалар айланмаси бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ошган. "2024 йилда 2138 кг психотроп ва наркотик воситалар мусодара қилинган бўлса, 2025 йилнинг илк олти ойидаёқ бу кўрсаткич 1890 килограммдан ошди", — деди у.

Унинг сўзларига кўра, президент топшириғига мувофиқ "фуқароларимизни ҳаётдан олиб кетаётган бу офатнинг олдини олишга қаратилган" ишлар кучайтирилади. "ИИВ томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда доимий равишда „Хавфсиз ва соғлом мамлакат“ тадбирлари ўтказиб борилади", — дея маълум қилди вазир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди'ning rasmi

    Жамият 09.07.2025 20:40

    Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

    Мансабдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бухорода кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиққан ёнғин сабаб 9 киши ичкарида қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият 09.07.2025 12:03

    Бухорода кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиққан ёнғин сабаб 9 киши ичкарида қолиб кетди

    Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

    'Хоразмда икки ўсмир қиз 7-қаватдан сакраб, жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият 09.07.2025 08:34

    Хоразмда икки ўсмир қиз 7-қаватдан сакраб, жонига қасд қилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Сукутда қолаётган қичқириқ: Боғчалар болалар учун хавфсиз эмасми?'ning rasmi

    Жамият 09.07.2025 07:02

    Сукутда қолаётган қичқириқ: Боғчалар болалар учун хавфсиз эмасми?

    Darakchi.uz сўнги вақтларда кўпчиликни эътирозига сабабчи бўлаётган ҳолат юзасидан ёзилган мақолани эътиборингизга ҳавола этади.

    'Хоразмда икки қиз ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 20:57

    Хоразмда икки қиз ўз жонига қасд қилди

    7 қаватли уйнинг томидан 2 нафар ўсмир ўзини-ўзи пастга ташлаб, вафот этган.

    'Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 08.07.2025 19:56

    Тошкентда Tico 3 ёшли болани уриб юборди

    Ҳолат тафсилотлари очиқланди.