Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Россиянинг ушбу етакчи компанияси билан нефть-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли "йўл харитаси"га мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.
Геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.