АсосийЖамият

Перевалда 3 кундан бери ёнғин бўлаётгани айтилди

ФВВ воқеа тафсилотларини очиқлади.

'Перевалда 3 кундан бери ёнғин бўлаётгани айтилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Китоб перевалда ўта катта ёнғин бўляпти, оловни мана 3 кундан бери жиловлаб бўлмаяпти" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 июль соат 12:08 да Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, "Қайнар" МФЙ ҳудудидаги қир, адирликларда қуруқ ўтлар ёнганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:00 да етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 17:00 да ўчирилган.

Иккинчи холатда ёнғин 6 июль куни ушбу ҳудудда соат 00:20 да содир бўлган. 

Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:44 да етиб бориб, ёнаётган қир, адирликлардаги ёнғин соат 00:50 да ўраб олинган ва соат 01:20 да ўчирилган.

Айтиш керакки ушбу ёнғин 3 кундан буён эмас, балки икки ҳил вақтда бошқа-бошқа кунларда содир бўлган.

Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролар, блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик  мақсадида, нотўғри маълумот тарқатмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади, дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 22:58

    Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди

    Улар қурилиш объектида керакли ҳужжатларсиз ишлаган.

    'Ўзбекистонда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 21:40

    Ўзбекистонда ер қимирлади

    Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 4 балл бўлган.

    'Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 19:18

    Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...

    Пойтахтда фуқароларни алдаб пул йиғаётган уч нафар шахс қўлга тушди.

    'Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 19:18

    Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...

    Пойтахтда фуқароларни алдаб пул йиғаётган уч нафар шахс қўлга тушди.

    'Тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 18:13

    'Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 06.07.2025 15:34

    Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

    Фарғонада 100 дан ортиқ жарималари бекор қилинган Malibu-2 машинаси Акмал Аҳмедовнинг яқин қариндошига тегишли бўлиб чиқди.