АсосийЖамият

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.

'Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 5 июль куни соат 20:25 ларда  Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида Шаcман русумли юкавтомашинаси, Леапмотор, Нехиа-3 ва Cобалт русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Cобалт русумли автомашина ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар