Қайд этилишича, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ вилоят бошқармаси, Гулистон шаҳар ИЖҚК департаменти ва Миллий гвардия билан ҳамкорликда Оқолтин туманида ўтказилган "Назорат остида олиш" махсус тадбири натижасида фуқароси Р.А. 69000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20000 АҚШ долларини олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тадбир давомида фуқародан жами 38 дона, хусусан: 11 дона тилладан ясалган заргарлик буюмлари, 12 дона эркак ва аёллар учун тилла соатлар, 15 дона олмос тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.
Буюмларнинг дастлабки баҳоси 892 миллион сўмни ташкил қилмоқда.