АсосийЖамият

Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди

Аввалроқ, воқеа бўйича дастлабки тафсилотларни маълум қилгандик.

'Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 9:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи 1977 й.т. фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи 1982 й.т. М.Д. билан Андижон шаҳри Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлни бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Аёл олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи А.Д.ни ушлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилган.

Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи А.Д. Андижон вилояти Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 21:10

    Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни хорижга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 18:56

    'Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 17:46

    '"Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 16:40

    "Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланишади.

    'Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 14:23

    Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда

    13 та метро бекати вестибюлларидаги кассаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.