Бугун, 2 июль куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса тонги соат 04:07 да Янгиҳаёт тумани, Дўстлик 2 даҳаси 13 уй орқасида юз берган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 04:13 да етиб бориб, ёнғин соат 04:25 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бир фуқаро куйиш тан жароҳати олиш натижасида шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.