АсосийЖамият

Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди

Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews ваколатхонасининг очилиш маросими бугун бўлиб ўтди.

'Euronews Тошкентда янги ваколатхонасини очди'ning rasmi

Дунёнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири — Euronews бугун, 30 июн куни Тошкент шаҳрида ўзининг янги ваколатхонасини очди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов хабар берди.

"Бу муҳим воқеа Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлиги ва ишончли мамлакат сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлайди", — деб ёзди Аҳрор Бурҳонов ўз телеграм-каналида.

    Бошқа янгиликлар