Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор метро бекатига ёш болани итариб юборишибди” номи остида хабар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” маълумот берди.
Маълум қилинишича, 26 июнь санаси соат тахминан 18:00 да метрополитеннинг “Пахтакор” бекатида ҳаракат таркибидан тушиш чоғида йўловчилардан бири (3 ёшли қизалоқ) ҳамроҳининг эътиборсизлиги натижасида оёғи вагон эшигига қисилиб қолган.
Шундан сўнг зудлик билан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Ҳолат юзасидан йўловчига ҳеч қандай оғир жароҳат етмаган. Яъни тармоқда тарқалаётган “Ёш болани итариб юборишди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади хабарда.