АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ҳокимлик ерини 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У келишилган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

'Тошкент вилоятида ҳокимлик ерини 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. Юқори Чирчиқ тумани Миям-Кангли маҳалласида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ер майдонини 200 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган. У ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган ҳамда келишилган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    Бошқа янгиликлар