Пойтахтнинг Чилонзор туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 1,5 млрд сўмлик 1,2 кгдан ортиқ синтетик гиёҳванд моддаларни сақлагани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу миқдор 6 минг нафар кишини заҳарлаши мумкинлиги айтилган.
Қайд қилинишича, «Қорадори-2025» тезкор-профилактик тадбири доирасида Чилонзор тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган рейдда фуқаро С. шахсий кўрикдан ўтказилиб, унинг ёнидан 5 гр гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар топилган.
Кейинчалик фуқаронинг яшаш манзилида ўтказилган тинтув давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, қуйидагилар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган:
• оқ рангли кукунсимон модда солинган турли зип-пакетлар бўлган учта қора пакет;
• кўк рангли изоляцияга ўралган кукунсимон модда;
• электрон тарозилар ва қадоқлаш воситалари.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.