Техник сабабларга кўра, фақат 26-июн куни Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги HY051/052 рейслари кечиктирилади ва ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади:
- Тошкентдан учиш — 11:50, Урганчга етиб келиш — 13:20
- Урганчдан учиш — 14:00, Тошкентга етиб келиш — 15:20
Вақтлар маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингизга умид қиламиз", дейилади "Uzbekistan Airways" хабарида.