АсосийЖамият

Ўзбекистонда пенсия ёши оширилади(ми?)

Бу бўйича Пенсия жамғармаси маълумот берди.

'Ўзбекистонда пенсия ёши оширилади(ми?)'ning rasmi

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизимини ўрта муддатли даврда ислоҳ этишни тавсия қилганди. Хусусан, ХВЖ пенсия ёшини босқичма-босқич оширишни таклиф қилган.

Пенсия жамғармаси мазкур ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.

Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.

Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқ фикри ва манфаатларини инобатга олган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади",— дейилади Пенсия жамғармаси изоҳида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент бир гуруҳ журналистларни мукофотлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:14

    Президент бир гуруҳ журналистларни мукофотлади

    Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан мукофотланган журналистларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг.

    'Тошкентда яшовчи фуқаро уйидан 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддалар чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:44

    Тошкентда яшовчи фуқаро уйидан 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддалар чиқди

    Ушбу миқдор 6 минг нафар кишини заҳарлаши мумкинлиги айтилган.

    'Эртага Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги самолётлар кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:34

    Эртага Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги самолётлар кечиктирилади

    26-июнь куни рейслар ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади.

    'Каъба устига 68 та Қуръон оятлари туширилган ва 11 ой давомида қўлда тўқилган янги Кисва ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:46

    Каъба устига 68 та Қуръон оятлари туширилган ва 11 ой давомида қўлда тўқилган янги Кисва ёпилди

    Янги ёпинғич учун 825 кг га яқин соф ипак, 180 кг кумуш ва олтин сарфланган.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:15

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда ОТМлар учун қабул тугади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:15

    Ўзбекистонда ОТМлар учун қабул тугади

    Онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этган.