АсосийЖамият

Швеция ўзбекистонлик мигрантларга иш беришга тайёр

Ушбу мамлакатда демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти.

'Швеция ўзбекистонлик мигрантларга иш беришга тайёр'ning rasmi

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Швеция Миграция вазири Johan Forssell  ўртасида Ўзбекистон ва Швеция миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. 

Конструктив мулоқотда, ноқонуний миграцияни олдини олиш, инсон ҳуқуқларни ҳимояловчи, қулай, шаффоф ташкиллаштирилган миграция механизмларини яратиш масаласи муҳокама қилинди. 

Бугунги кунда Швециядаги демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти. Ўзбекистон ушбу мамлакат меҳнат бозорига малакали мутахассисларни тайёрлаш ва олиб кириш учун етарли салоҳиятга эга. 

Томонлар қуйидаги асосий ташаббусларни илгари суришди:

  • икки мамлакат ўртасида марказлаштирилган рақамли платформа яратиш;
  • қурилиш, логистика ва тиббий хизматлар йўналишларига иш берувчилар талаби асосида ўзбекистонлик юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва Швецияда бандлигини таъминлашга қаратилган пилот лойиҳаларини бошлаш. 

Шунингдек, учрашув доирасида миграция ва меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик ҳақида қўшма декларация имзоланди, бу ҳамкорлик нолегал миграцияга чек қўйиш, ахборот алмашиш ва консуллик қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Ишончим комилки бугун имзоланган тарихий ҳужжат, Ўзбекистон – Швеция муносабатларини янги босқичга кўтариш, ва келажакдаги фаол ҳамкорлигимиз учун муҳим қадам бўлди. Мамлакатингизга илк бор келган бўлсамда, жадал ривожланаётган иқтисодиёт, қолаверса барча соҳалардаги ижобий имкониятлар менда жуда ижобий хиссиётлар қолдирди”,
- деди Швеция Миграция вазири Johan Forssell.

    Бошқа янгиликлар