АсосийЖамият

Тошкент метросида рельслар олиб ташланди

Тошкент ерусти метросида бошланган профилактика ишлари доирасида рельслар олиб ташланди, бекатлар ёпилди.

'Тошкент метросида рельслар олиб ташланди'ning rasmi

Тошкент ерусти метросида бошланган навбатдаги “профилактика ишлари” қатор муаммоларни очиб ташлади. Бош прокуратура қошидаги Транспорт прокуратураси олиб борган ўрганиш натижаларига кўра, ишлар нафақат жадвалдан орқада, балки лойиҳа талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Энг ачинарлиси — рельслар аллақачон демонтаж қилинган, лекин нима эвазига?

Жорий йилнинг 8 июндан бошлаб “Қипчоқ” ва “Турон” бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилди. Орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас, “Қурувчилар”дан “Янгиобод”гача бўлган йўл ҳам ёпилмоқда. Натижада, 14 та бекатдан 9 таси вақтинча иш фаолиятини тўхтатмоқда. Бу — Тошкентда жамоат транспортига таяниб кун кечираётган минглаб йўловчилар учун яна бир синов.

Расман айтилишича, профилактика ишлари режа асосида ва 3 ой давом этади. Аммо Бош прокуратура матбуот хизматининг 24 июнь куни тарқатган хабари бу баёнотга саволлар туғдиради. Хабарда таъкидланишича, Транспорт прокурори Икром Наримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ўрганиш ўтказган ва “қатор камчиликлар”ни аниқлаган. Нима учун бу камчиликлар ишлар бошланганидан кейингина аниқланяпти?

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ буюртмачи, “Кўприкқурилиш” эса пудратчи сифатида кўрсатилган. Аммо жараёндаги хатоликлар учун ким жавоб беради? Рельссиз қолган шаҳарнинг, вақтини автобусларда сарфлаётган оддий йўловчининг ҳаққи қаерда?

Прокуратура берган топшириқларга кўра, мавжуд хатолар зудлик билан бартараф этилиши ва ишлар лойиҳа талабларига “тўлиқ мувофиқ” равишда қайта кўриб чиқилиши шарт. Бироқ, бу ваъдалар оддий фуқарога неча кундан кейин енгиллик олиб келади – номаълум.

Профилактика баҳонасида рельслар олиб ташланган, бекатлар ёпилган, аммо аниқланаётган “камчиликлар” ва ишлар сифати — булар метро тизимидаги ёндашувда тизимли муаммо борлигидан дарак эмасми?

Шаҳар транспортидаги ишончли альтернатив — ерусти метрода ишончнинг ўрнини саволлар эгаллади. “Шаффофлик”, “хавфсизлик” ва “сифат” деган сўзлар эса ҳозирча матбуот баёнотларида қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2030 йилга келиб Ўзбекистон иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ўнта давлат қаторига кириши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:52

    2030 йилга келиб Ўзбекистон иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ўнта давлат қаторига кириши мумкин

    Вазият шундай давом этса, аҳоли саломатлиги ва турмуш даражаси ҳамда мамлакатлар иқтисодиёти жиддий хавф остида қолиши мумкин.

    'Самарқандда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:24

    Самарқандда дўкон ёниб кетди

    Ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилган.

    'Қашқадарёда “Ток” ўғирлиги ортидан давлатга 558 миллион сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Қашқадарёда “Ток” ўғирлиги ортидан давлатга 558 миллион сўмлик зарар етказилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда тимсоҳ уйда сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:21

    Тошкентда тимсоҳ уйда сақланаётгани аниқланди

    Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    'Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 17:41

    Нодавлат ОТМларда қабул йилда икки марта ўтказилиши мумкин

    Муҳокамалар порталига Ҳукуматнинг “Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    'Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп'ning rasmi

    Жамият 24.06.2025 17:07

    Исроил ва Эрон оташкесим шартларини бузди – Трамп

    АҚШ раҳбари, Эроннинг ядровий салоҳияти йўқ қилинганини қўшимча қилган.