Буюк Британияда Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовни фашистлардан яшириб, унинг ҳаётини сақлаб қолган Ле Бретонлар оиласи “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Оила хотираларига кўра, “Том амаки” деб аталган Боқижон Акрамов қисқа вақт ичида Ле Бретонлар оиласига яқин инсонга айланган. У фашистлар концлагеридан қочганидан сўнг, оила уни қарийб уч йил давомида яшириб келган. Бу даврда улар ўзлари ва фарзандлари ҳаётини ҳам катта хавф остига қўйган. Акрамов 1945 йил май ойида Ўзбекистонга қайтган.
Тадбир давомида Ле Бретон оиласининг қизи ушбу мукофот учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Jersey Heritage ташкилоти вакиллари 2022 йилдан буён олиб борилган тадқиқотлар натижасида Боқижон Акрамовнинг урушдан кейинги тақдири аниқланганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонни жасорати ва инсонпарварлиги учун “Дўстлик” ордени билан мукофотлаган. Мукофотлар 6 май куни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Рав






