АсосийДунё

Исроил армияси гуманитар ёрдамга навбатда турганларга яна ҳужум қилди

Икки фаластинлик ҳалок бўлди, 35 нафари яраланди, жароҳатланганлардан 16 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

'Исроил армияси гуманитар ёрдамга навбатда турганларга яна ҳужум қилди'ning rasmi

Исроил армиясининг Ғазо сектори турли ҳудудларига берган зарбалари натижасида камида 6 нафар фаластинлик, жумладан, уч бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, зарбалардан бири эксклавнинг марказий қисмидаги тарқатиш пунктида гуманитар ёрдам олишни кутаётган бир гуруҳ фаластинликларга берилган. Икки фаластинлик ҳалок бўлди, 35 нафари яраланди. Жароҳатланганлардан 16 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

27 майдан бери Исроил БМТ ва халқаро гуманитар ташкилотларни четлаб ўтиб, Исроил ва АҚШ кўмагида яратилган Ғазо гуманитар ёрдам жамғармаси номли тузилма орқали инсонпарварлик ёрдамини тарқатмоқда.

Бироқ, бу тузилма БМТ томонидан тан олинмаган ва Фаластин гуруҳлари томонидан рад этилган. ҲАМАС уни «ўлим тузоғи» деб атайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ироқ халқаро парвозлар учун ҳаво ҳудудини очди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:48

    Ироқ халқаро парвозлар учун ҳаво ҳудудини очди

    Ироқ ҳаво ҳудуди аввалроқ Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кескинлашгани сабабли ёпилган эди.

    'АҚШ суди Трампга қарши ҳукм ўқиди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:44

    АҚШ суди Трампга қарши ҳукм ўқиди

    Судья президентнинг хорижлик талабаларни Гарвардда ўқишини чекловчи қарорини фикр эркинлигига таҳдид деб атади.

    'Бразилиялик эркак қамоқдан қочаётганда деворга тиқилиб қолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:45

    Бразилиялик эркак қамоқдан қочаётганда деворга тиқилиб қолди

    У бунинг учун 2 кун давомида туннель қазиган.

    'Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:41

    Россия тунда 97 та дрон билан Украинага ҳужум қилди

    Харьковдаги тунги зарбаларда камида уч киши, жумладан, 15 ёшли қиз яраланган.

    'Исроил Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини тасдиқлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:14

    Исроил Эрон билан ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганини тасдиқлади

    Нетаньяху Исроил ўзининг барча ҳарбий мақсадларига эришганини маълум қилган.

    'Исроил ва Эрон келишувга эришди(ми?)'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:56

    Исроил ва Эрон келишувга эришди(ми?)

    Трамп тафсилотларни очиқлади.