АсосийДунё

АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларидан кейин АЭХА фавқулодда йиғилиш ўтказди

Агентлик раҳбари катта эскалация хавфи ҳақида огоҳлантирди ва можарога зудлик билан барҳам беришга чақирди.

'АҚШ ва Исроилнинг Эронга зарбаларидан кейин АЭХА фавқулодда йиғилиш ўтказди'ning rasmi

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бошқарувчилар кенгаши Исроил ва АҚШнинг Эрон ядровий майдонларига қилган ҳужумларидан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказди. Йиғилишда агентлик раҳбари Рафаэл Мариано Гросси дипломатия йўли ҳали ҳам очиқ экани, бироқ акси юз берса дунё тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада ҳалокатга учраши хавфи борлигини айтди.

Гроссининг хабар беришича, 13 июн куни у Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчидан мактуб олган, унда у ядровий асбоб-ускуналар ва материалларни ҳимоя қилиш бўйича "махсус чора-тадбирлар кўрилгани" ҳақида хабар берган. Бунга жавобан АЭХА Теҳронга ядровий моддаларнинг ҳар қандай ҳаракати агентлик билан келишувлар доирасида декларация қилиниши кераклигини эслатди.

Гроссининг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш АЭХА инспекторларини ядровий мажмуаларга киритиш учун зарур. Унинг таъкидлашича, Теҳрон халқаро мажбуриятларга риоя қилган ҳолда ҳар қандай ҳимоя чораларини кўриш ҳуқуқига эга.

Фордо иншоотининг ерости қисмига зарбаларни изоҳлар экан, Гросси агентлик вайронагарчилик кўлами ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини таъкидлади. Бироқ, ишлатиладиган портловчи қурилмалар ва центрифугаларнинг тебранишларга сезгирлиги ҳисобга олинса, жиддий зарар кутилиши мумкин.

Шу билан бирга, Эрон томони АЭХАга ҳар учала объектда ҳам радиация фонининг ўсиши қайд этилмагани ҳақида маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, бошқа объектларда ҳали ўзгаришлар кузатилмаган.

Гросси Эрон ҳукуматига АЭХА инспекторлари хавфсизлигини таъминлаш чоралари учун миннатдорчилик билдириб, вазият кескинлашган бир пайтда ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:03

    Ғазода уч нафар бола ҳалок бўлди

    Исроил Ғазода амалга оширган зарба оқибатида беш киши, жумладан уч нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинди.

    'АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:17

    АҚШ-Эрон уриши Хитойга зарар етказмоқда

    Хитой Трамп жорий этган божхона тарифларига бардош берган бўлса-да, Эрон атрофидаги уруш иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    'АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:25

    АҚШ 38 йилдан сўнг илк бор палуба артиллериясидан фойдаланди

    Охирги бор бундай ҳолат 1988 йилда, Эрон–Ироқ уруши даврида амалга оширилган эди.

    'Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 14:39

    Германия авиакомпанияси ёнилғи нархлари туфайли минглаб рейсларини бекор қилди

    Яқин Шарқдаги можаро фонида яна бир қатор авиакомпанияларда рейслар қисқартирилиб, авиачипталар нархи оширилди.

    'Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади'ning rasmi

    Дунё 22.04.2026 09:04

    Лос-Анжелесда кичик самолёт электр симларига урилиб қулади

    Кеча, 21 апрель куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида кичик самолёт парвоз пайтида электр узатиш симларига урилиб, қулаган.

    'Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади'ning rasmi

    Дунё 21.04.2026 11:10

    Исроил бош вазири Венгрияга борса ҳибсга олинади

    Венгрия Халқаро жиноий суд аъзоси сифатида қидирувдаги шахс мамлакат ҳудудига кирса, уни қўлга олиши мумкин.