АсосийЖамият

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Республика бўйлаб ҳарорат кечагидан салқинроқ бўлади.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Республикада ҳарорат кечагидан салқинроқ бўлади.

“Ўзгидромет” бугун, 24 июнь куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди. 

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 39-41 даража бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади. 

Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона, вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:28

    Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

    Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

    'Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди

    Улар 20 000 долларни ҳақиқий 14 000 долларга сотишга уринишган.

    'Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли”даги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:27

    Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли”даги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади

    Ёпилган бекатлар оралиғида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

    'Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди'ning rasmi

    Жамият 23.06.2025 21:29

    Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

    Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди.

    '"AҚШнинг ҳарбий тажовузи Эрон халқига нисбатан чуқур адовати ва нафратини намоён қилади"'ning rasmi

    Жамият 23.06.2025 20:37

    'Ўмонда тутқунликда сақланган аёл фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 23.06.2025 17:43

    Ўмонда тутқунликда сақланган аёл фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтарилди

    У асли келиб чиқиши эронлик бўлган, лекин ҳеч бир давлат фуқаролигига эга бўлмаган, Али исмли шахс билан шаръий никоҳ асосида бирга яшаб келган.