Юнусобод туманидаги Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган икки қаватли дўкон том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақида хабар 10 май куни соат 03:34 да келиб тушган. Қутқарув экипажлари воқеа жойига 03:57 да етиб бориб, ёнғинни 04:13 да қуршаб олган ва 04:18 да тўлиқ бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.






