Қайд этилишича, Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган “Л. Б.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга нисбатан 71,4 миллион сўм (реализация қилинган автобензин қийматининг 50 фоизи) миқдорида жарима қўлланилган.