АсосийДунё

“Исроил ҳаммамиз учун “ифлос ишни” қилмоқда” – германиялик сиёсатчи

Германиянинг мухолифдаги етакчи сиёсатчиси Фридрих Мерс Эроннинг ҳужумларини оқлаб чиқди.

'“Исроил ҳаммамиз учун “ифлос ишни” қилмоқда” – германиялик сиёсатчи'ning rasmi

Исроилнинг Эрон ҳудудига уюштирган ҳарбий зарбалари халқаро миқёсда танқидлар ва хавотир уйғотаётган бир пайтда, Германиянинг мухолифдаги етакчи сиёсатчиси Фридрих Мерс бу ҳужумларни оқлаб чиқди. У Исроилни “ҳаммамиз учун зарур, аммо ифлос бўлган ишни бажараётган” давлат деб атади.

“Мен фақат шуни айтишим мумкин: Исроил армияси ва ҳукумати бу ишни амалга оширишга журъат топгани учун уларга чуқур ҳурматим бор. Акс ҳолда, биз ҳали узоқ йиллар Эрон режимининг террорини томоша қилиб ўтирган бўлардик. Яна ёмони, бу террор ядро қуроли билан ҳам бирга келган бўлиши мумкин эди”, – дейди Мерс Германиянинг ZDF телеканалига берган интервьюсида, Италияда бўлиб ўтаётган “Катта Еттилик” (Г7) саммити доирасида.

“ХАМАС” ортида ким тургани аёнми?

Фридрих Мерсга кўра, Эрон бутун дунёга ўлим ва ҳалокат тарқатмоқда. У Теҳронни “Хизбуллоҳ” ва “ХАМАС” орқали содир бўлаётган ҳужумлар, суиқасдлар ва қотилликларнинг бош ҳомийси сифатида кўрсатди. “7-октабр куни Исроилга уюштирилган ХАМАС ҳужуми ҳеч қачон Теҳрон режимисиз содир бўлмаган бўларди”, – дея қўшимча қилди у.

Уруш давом этмоқда: қурбонлар сони ошмоқда

Исроил мудофаа кучлари 13 июнь куни Эронга қарши ҳарбий амалиётни бошлаганини эълон қилди. Мақсад – Эроннинг ядровий салоҳиятини йўқ қилиш. Бунга жавобан Эрон Исроил шаҳарларига ракеталар ва дронлар орқали зарба берди. Исроилда камида 24 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳатланган.

Аммо бу зиддиятнинг энг оғир талафотлари Эрон ичкарисида юз бермоқда. Расмий маълумотларга кўра, Теҳронда – аҳолиси 15 миллиондан ортиқ бўлган шаҳарда – бомбадан сақланиш иншоотлари йўқ. 13 июндан бери нишонга олинган объектларнинг аксарияти шаҳар ичида жойлашган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ҳоссейн Керманпурга кўра, 15 июнь оқшомига келиб, Исроил зарбалари оқибатида 224 киши ҳалок бўлган, 1200 дан ортиқ фуқаро яраланган. Унинг таъкидлашича, жабрланганларнинг 90 фоизи – тинч аҳоли вакиллари.

Шу билан бирга, томонлар билдирилаётган барча даъволарни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рим папаси Мадонна ва Анжелина Жоли билан қариндош бўлиб чиқди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:40

    Рим папаси Мадонна ва Анжелина Жоли билан қариндош бўлиб чиқди

    Генеалоглар Роберт Превост (Лев XIV)нинг XVI аср бошида туғилган 12-бобокалонигача бўлган аждодларини ўрганишди.

    'Россия Украинага уюштирган ҳужуми ортидан 22 киши киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:31

    Россия Украинага уюштирган ҳужуми ортидан 22 киши киши ҳалок бўлди

    6 нафар украиналикнинг жасади поезд вайроналари остидан олиб чиқилган.

    'Толибон Хитой билан 25 йиллик нефть шартномасини бекор қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:11

    Толибон Хитой билан 25 йиллик нефть шартномасини бекор қилди

    Бунга компаниянинг шартнома шартларини бузгани сабаб бўлган.

    'Канада Украинага 1,5 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетини ажратадиган бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:53

    Канада Украинага 1,5 млрд долларлик ҳарбий ёрдам пакетини ажратадиган бўлди

    Бундан ташқари, Марк Карни Киевга инфратузилмаларини тиклаш учун 2,3 миллиард долларлик янги кредит ажратишни ваъда қилган.

    '“Еврокомиссия” Россиянинг газ ва нефтидан воз кечиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:33

    “Еврокомиссия” Россиянинг газ ва нефтидан воз кечиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди

    Брюсселда ўтказилган брифингда “Еврокомиссия” 2027 йил охиригача ушбу энергия ресурсларидан бутунлай воз кечишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини эълон қилди.

    'Домодедово аэропорти тадбиркорлардан тортиб олинди'ning rasmi

    Дунё 17.06.2025 20:56

    Домодедово аэропорти тадбиркорлардан тортиб олинди

    Сабаб – стратегик муҳим объект Туркия ва БАА фуқаролар таъсиси остида экани аниқланган.