АсосийДунё

Эрон ядровий дастурини давом эттирмоқда: Исроил билан зиддият фонида навбатдаги ҳарбий зарба

Теҳронда жойлашган “IRIB” давлат телеканалининг штаб-квартираси Исроил томонидан ҳаво ҳужумига учради.

'Эрон ядровий дастурини давом эттирмоқда: Исроил билан зиддият фонида навбатдаги ҳарбий зарба'ning rasmi

Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган давлатга қарашли “IRIB” телеканали штаб-квартираси Исроил томонидан ҳаво ҳужумига учраган. Ҳужум оқибатлари тўғридан-тўғри эфир вақтида акс этган. Айни дамда эфирда Исроилга қарши чиқиш қилаётган бошловчи эфирни тарк этган, бироқ орадан оз вақт ўтиб узатиш қайта тикланган.

Германиянинг DPA ахборот агентлиги маълумотига кўра, ҳужум натижасида телекомпаниянинг ўнлаб техник ходимлари ҳалок бўлган.

Исроил Мудофаа кучлари (IDF) ушбу зарбани “ҳарбий мақсадларда ишлатилган алоқа марказига” қаратилганини билдирди. Уларнинг таъкидлашича, бино Эрон армияси томонидан фуқаролик ниқоби остида ҳарбий фойдаланишда бўлган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Багаий эса, сўнгги баёнотида “Эроннинг ядровий дастури фаолиятини давом эттирмоқда” деб таъкидлади. Унга кўра, бу лойиҳа Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЕ) назорати остида бўлиб, фақатгина тинч мақсадларни кўзлайди.

Мураккаблашиб бораётган вазият минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётгани фонида халқаро ҳамжамиятнинг дипломатик воситалар орқали зиддиятни юмшатишга чақириқлари ортиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Домодедово аэропорти тадбиркорлардан тортиб олинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:56

    Домодедово аэропорти тадбиркорлардан тортиб олинди

    Сабаб – стратегик муҳим объект Туркия ва БАА фуқаролар таъсиси остида экани аниқланган.

    'Уруш туфайли 40 мингга яқин хорижий сайёҳ Исроилни тарк эта олмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:52

    Уруш туфайли 40 мингга яқин хорижий сайёҳ Исроилни тарк эта олмаяпти

    Саёҳат нархи бир неча юздан минглаб еврогача етиши мумкин.

    'Илон Маскнинг наркотик моддаларга қарамлиги рост(ми?)'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:02

    Илон Маскнинг наркотик моддаларга қарамлиги рост(ми?)

    У организми билан боғлиқ таҳлил натижаларини эълон қилди.

    'Саудиялик таниқли журналист қатл этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:58

    Саудиялик таниқли журналист қатл этилди

    Саудия Арабистони ҳукумати журналистни давлатга хоинлик, чет эл тузилмалари билан ҳамкорлик, терроризмни молиялаштириш, миллий хавфсизлик ва бирликка таҳдидда айбдор деб топган.

    'Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:43

    Россия Украинага дронлар билан ҳужум қилди

    Ҳужум оқибатида 16 нафар украиналик жароҳатланган.

    'Шимолий Корея кемасининг ағдарилиши'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:24

    Шимолий Корея кемасининг ағдарилиши

    Битта хатолик орқасидаги бутун бошли режим ҳақида нима билиб олдик?