Айрим ота-оналарга фарзанди учун моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, камбағал оила реестрига киритилган, расмий банд бўлган ёлғиз ота ёки онага, фарзанди 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматида фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан ЯҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда моддий ёрдам ажратилади.
“Агар болалар эгизак бўлса, ёрдам ҳар бир бола учун алоҳида ҳисобланади”,— дейилади хабарда.