АсосийЖамият

Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди

Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида шу муносабат билан тантанали маросим ўтказилди.

'Самарқанддаги кўчага Рим шаҳри номи берилди'ning rasmi

Олий даражадаги Ўзбекистон-Италия музокаралари якунида халқаро Конгресс-марказида Самарқанд шаҳридаги кўчага Рим шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу қарор чуқур тарихий ва маданий алоқалар, стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги юксак даражасини инобатга олган ҳолда, шунингдек, Ўзбекистон ва Италия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар