Uzbekistan Airways'нинг берган хабарида келтирилишича, техник сабабларга кўра, фақат 25 май куни HY613/614 рейслари мажбурий равишда кечиктирилади ва қуйидаги ўзгартирилган жадвал асосида амалга оширилади:
HY613: Тошкент - Москва (Внуково):
Жўнаш: 21:00 (25-май)
Етиб бориш: 23:20 (25-май)
HY614: Москва (Внуково) - Тошкент:
Жўнаш: 00:30 (26-май)
Етиб бориш: 06:25 (26-май)
Вақтлар маҳаллий вақт бўйича кўрсатилган.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.